Атмосферадаги зарарли газлар миқдори тарихий максимумга етди
Мазкур ҳисобот Польшанинг Катовице шаҳрида 3-14 декабрда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конвенциясига бағишланган саммит арафасида жамоатчиликка тақдим этилди,
-Ҳисоботда сўнгги 20 йил ичида, 1990 йилдан бошлаб исиш эффекти 41 фоизга кўпайгани кузатилаётгани билдирилган. Бу эффектнинг 82 фоизи корбанад ангидрид (CO2) туфайли юзага келмоқда,-деди ташкилотнинг бош котиби ўринбосари Елена Манаенкова.
Унинг айтишича, 2017 йилда атмоферада зарарли газларнинг миқдори тарихий максимумга етган. Мутахасисларга кўра, ҳавода метан эмиссияси даражаси ҳам кўпайиб бормоқда. Бундай ҳолат корамолларни етиштириш ўта оммалашиб бораётгани ҳамда Хитойда ва бошқа ривожланаётган давлатларда тақиқланган газларни ишлаб чиқариш кўпайгани билан боғлиқ.
Мутахасислар бундай ҳолат ерда бир неча миллион йил олдин, ер ҳарорати бугунгидан 2-3 градусга иссиқ, денгиз сатҳи эса 10-20 метрга баланд бўлган даврларда кузатилганини айтмоқдалар.