Фурсатни бой берманг, ишбилармон инвесторлар!
Фармонга мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда – 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.
Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади.
Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди.
Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.
Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.
“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 2859 та бўш ер участкалари, 668 567 000 000 сўм инвестиция киритиш, 9944 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 5 093 800 000 сўм миқдорда аукцион савдоларига чиқарилди.
Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 406 та бўш ер участкалари 312 998 000 000 сўм инвестиция киритиш, 3077 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 4 308 600 000 сўмга сотилди.
Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2453 та бўш ер участкалари 785 200 000 сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.
Мисол учун, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда биргина, Қашқадарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан
10 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 40 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 2 080 000 000 сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.
Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.