Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми $30 миллиардга яқинлашди
ЯИМнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича ўсиш суръатлари. Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси диаграммаси
Ташкилот мутахассисларининг фикрига кўра, ўсиш суръати иқтисоднинг асосий тармоқларидаги ижобий ўзгаришлар билан изоҳланади. Иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯИМ умумий ҳажмининг 86,3 % ини ташкил этди ва 5,3 % га ўсди ва у 210,9 трлн сўм ($25,8 млрд) ташкил этди. Маҳсулотларга соф солиқларнинг ЯИМ таркибидаги улуши 13,7 % ни ташкил этди ва 4,5 % даражасида ўсиш қайд этилди. ЯИМ ўсиш суръатига хизматлар соҳаси энг катта таъсир кўрсатди (2,5 ф.п.) ва бу соҳа ўтган йилнинг январь-сентябрига нисбатан 6,0 % га ўсди. Шундан, савдо хизматлари (автотранспорт воситаларини таъмирлашни қўшган ҳолда) 3,9 % га, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 5,6 % га, ташиш ва сақлаш 3,9 % га, ахборот ва алоқа 17,0 % га ва бошқа хизматлар 6,4 % га ўсди. Ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда ЯИМ тармоқлари бўйича таркибида саноатнинг улуши 26,6 % дан 30,3 % га ўсиши билан бир пайтда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг улуши 18,3 % дан 17,5 % га, қурилишнинг улуши 7,3 %дан 7,1%га камайди. Хизматлар соҳасининг ЯИМ тармоқлари бўйича таркибидаги улуши 45,1 % ни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 2,7 ф.п. га камайди. 2017 йил якунларига кўра, ЯИМ ишлаб чиқариш ҳажми 249,1 трлн сўмни ($30,7 млрд) ташкил этган ва ундан аввалги йилга қараганда 5,3% га ўсган. 2018 йил биринчи кварталида ЯИМ ҳажми 64,9 трлн сўмни ($8,019 млрд) ташкил этди. Давлат статистика қўмитаси ўтган йилга таққослаганда бу йил 5,1 фоизга ўсишни қайд этган. Жорий йилнинг биринчи ярим йилида ЯИМ 152,5 трлн сўмдан ($19,5 млрд) иборат бўлди ва 4,9% га ўсган. Сентябрда Осиё тараққиёт банки Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш баҳорги кўрсатгичларга қараганда пасайгани прогрозини берди. Шундай қилиб, жорий йилда ЯИМ ҳажми кўрсатгичи 5,5% дан 4,9% га пасайган, 2019 йили эса — 5,6% дан 5% пасайиши кутилмоқда. Прогноз ўзгаришининг асосий сабаби миллий валюта - сўмнинг девальвацияси, яъни қадрсизланиши билан боғлиқдир.