Ўзбекистон ва Россия ўртасида 27,1 млрд АҚШ доллари миқдорида келишувлар имзоланди
Жорий йилнинг 18-19 октябрь кунлари РФ президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан Тошкентда икки томон ишбилармон доиралари иштирокида "Ўзбекистон-Россия" ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўтказилмоқда.
Учрашувлар ва семинарлар якунларига кўра умумий қиймати 27,1 миллиард долларга тенг 785та битим ва меморандумлар имзоланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги хабар берди.
Хусусан, савдо-иқтисодий соҳада 1,76 млрд долларлик 600 та битим, инвестиция соҳасида 25,3 млрд долларлик 185 та келишув имзоланган.