Туркиядаги амалиётда фаҳшга мажбурланган ўзбекистонлик аёллар қутқарилди
Бу аёллар 21 кишилик қўшмачилар тўдаси томонидан фаҳш ишларга мажбурлангани айтилмоқда.
Хабарда айтилишича, тақрибан 5,5 ой давом этган кузатув ишларидан сўнг полициячилар Истанбулнинг Эсенюрт, Буюкчекмеже ва Силиври мавзеларидаги жиноий тўдага қарашли 31 та манзилни босганлар.