Тошкентда яна бир автобус ағаниб тушди, жароҳатланган бор
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 23 июль куни Юнусобод туманида яшовчи Б.К. бошқарувидаги "Исузу" русумли автобусини ТХАЙ кўчасида жойлашган "Роҳат" автосалони олдида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмаслиги натижасида йўл четига ағдарилиб кетган.
Оқибатда етти нафар йўловчи енгил тан жароҳати олганлиги туфайли уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, жавоб берилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.