Қорақалпоғистонлик пенсионер: “Осмондан туз ёққанини биринчи кўришим”
Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятининг бир қанча туманларига 26-27 май кунлари ёққан қум-туз ёмғири, 28 майнинг тонгига келиб тўхтади. Озодлик суҳбатлашган одамларнинг айтишларича, улар бундай экологик фожиани ҳаётларида илк бор кўрдилар. Барча экинзор ва дарахтларни оппоқ туз қатлами қоплаб олди, ҳавода нафас олиш қийинлашди. Деҳқонлар ҳосил тақдиридан хавотир олмоқда.