Тошкент вилоятида 4-синф ўқувчиси бўйни билан дарахтга осилди
Хабарга кўра, Юқоричирчиқ тумани Арганчи ҳудудида жойлашган Усмонобод маҳалласи, Кўхинур кўчасида яшовчи, 12-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Барно Камолиддин қизи Ҳасанова ҳовлисидаги гилос дарахтига осилиб қолган.
Барнонинг онаси Гулноза Абдусаломовна Каримова уйи ҳовлисидаги гилос дарахтида бўйни билан осилиб турган қизини кўрган заҳотиёқ уни қутқариб олади.
Барно ҳовлида уйнаб гилос дарахти устига чиқади ва ундаги арқонни олиш ҳаракатида бўлиб, эҳтиётсизлик оқибатида арқонга бўйни билан осилиб қолади. Онасининг ҳаракати эвазига Барно шифохонага олиб келинали ва унга бу ерда "механик асфикция" ташхиси қўйилди.
ЎзАнинг хабарига кўра, Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармаси хабарига кўра, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган Барнога ҳозирда тўлиқ тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.