АРОСАТ… (Ўн тўққизинчи қисм)
Оллоҳим, ташаккур борлигинг учун, Бошимга тизгинсиз дардлар ташладинг. Беҳад хурсанд бўлдим ситамларингга, Бандалар ичидан мени танладинг… Ташаккур, тишимни тишимга қўйдим, Руҳимда товушсиз нурли куласан. Дардлар юборибсан… Ғамлар юборибсан… Демак, борлигимни ўзинг биласан… (қўшиқдан) ҚУВҒИНДА * * * Мана, бобомни қабрга қўйганимизга ҳам ўн кундан ошди. Ҳануз нурли чеҳраси, оппоқ, узун соқолларини аҳён-аҳёнда тараб […]