Гави «Барселона» сафидаги машғулотларга қисман қайтди
Ярим ҳимоячи Гави ёздан бери «Барселона» сафида майдонга тушмаяпти. Футболчи тиззасидаги муаммо сабаб жарроҳлик амалиётини бошдан кечириб, тикланиш жараёнини бошлаган эди. Эндиликда у жамоага қайтиш сари яна бир муҳим қадам ташлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Mundo Deportivo хабарига кўра, жума куни Гави умумий гуруҳ машғулотларида қисман иштирок эта бошлади. Бу жуда ижобий сигнал, бироқ 21 ёшли хавбекнинг яқин кунларда майдонга қайтишини айтишга ҳали эрта.
Гави «Барселона»нинг асосий жамоаси таркибида жами 155 ўйин ўтказган. Ушбу баҳсларда ярим ҳимоячи 10 та гол ва 18 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Ҳозирда «Барселона» Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.