Кейн: Захирадан тушиш одатим эмас
Кейн 60-дақиқада ўйинга қўшилиб, ярим соат ичида хет-трик қайд этди. "Бу мен одатланган ҳолат эмас, лекин бу мавсумда бир неча бор содир бўлди.
Мураббий менга кучни тежаш ва янги энергияни сақлашни маслаҳат берди", - деди ҳужумчи "Бавария" матбуот хизматига. "Бавария" 37 очко тўплаб, Германия чемпионати етакчилигини давом эттирмоқда.
Улар иккинчи ўриндаги "Лейпциг"ни саккиз очкога ортда қолдиришган. Кейн 2025/2026 йилги мавсумда барча мусобақаларда 27 ўйинда қатнашиб, 31 та гол урди ва тўртта голли узатма амалга оширди.