Янги Зеландия мураббийи: "Ёмонроқ бўлиши мумкин эди"
"Бу қийин гуруҳ. Уларнинг барчаси кучли жамоалар, аммо бошқа гуруҳларга қараганда, бу ёмонроқ бўлиши мумкин эди, деб ўйлайман.
Энди иш бошланади. Бизга мос келадиган меҳмонхоналар ва машғулот базаларини қидиришни бошлаймиз", – дейди мураббий Friends of Football порталига берган интервьюсида.
"Жаҳон чемпионатидан олдин март ойида ўйналадиган ўйинлар ойнаси бор. Энди кимга қарши ўйнашимизни билганимиздан сўнг, тайёргарликни тўлиқ бошлашимиз мумкин".
Янги Зеландия FIFA рейтингида 89-ўринни эгаллаб турибди.