Ливерпуль Салоҳни 100 миллионга сотиши мумкин
Манбага кўра, 33 ёшли мисрлик футболчи учун асосий даъвогарлар Ал-Ҳилол ва Ал-Иттиҳод клубларидир. Улар Салоҳни қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Мазкур трансфер суммаси 80-100 миллион евро бўлиши кутилмоқда. Салоҳнинг Ливерпуль билан амалдаги шартномаси 2027-йил ёзигача мўлжалланган.
Жорий мавсумда Муҳаммад 19 та ўйинда қатнашиб, 5 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган.