Роналду: Дўстим, бу оёқлар бир миллиард евро туради — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ярим ҳимоячи Уэстон Маккени ҳужумчи Криштиану Роналдунинг оёқлари ҳақида гапириб берди. Улар 2021 йилга қадар "Ювентус"да бирга тўп тепган. У шундай дейди: "У массаж олаётганди ва мен унинг ёнидан ўтиб кетаётгандим ва унинг оёқларига кўзим тушиб қолди". Маккени: "Худойим, оёқларингиз даҳшатли кўринишда"! Роналду: "Дўстим, бу оёқлар бир миллиард евро туради". Маккени: "Тўғри айтдингиз, сизни ҳурмат қиламан". Қайд этиш лозим, 37 ёшли форвард айни вақтда "Ан-Наср" шарафини ҳимоя қилади. АҚШлик хавбек эса "Лидс" сафида ижара асосида тўп тепмоқда.