Санкт-Петербургда ўзбекистонлик эркак чақмоқ уриши туфайли ҳалок бўлди…
2019 йил 7 июн куни Ленинград вилоятида ўзбекистонлик 1995 йил 11 февралда таваллуд топган Зуҳриддин Рашид ўғли Юсупов чақмоқ уриши оқибатида оламдан ўтди. Айни пайтда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги ваколатхонаси вакиллари Сосновоборск туманлараро тергов қўмитаси билан биргаликда вазиятни ўз назорати остига олган.
Ўлимнинг асл сабаблари аниқланмоқда.
Биз ҳам Зуҳриддиннинг яқинларига ўз ҳамдардлигимизни билдириб қоламиз. Юртдошимизни Оллоҳнинг ўзи раҳматига олсин! Омин! Оллоҳу Акбар!