Ибрагимовичнинг «Милан»га ўтиши клуб бош директорига боғлиқ
Calciomercatoнинг тарқатган маълумотларига қараганда, АҚШнинг «Лос-Анжелес Гэлакси» клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович қишки трансфер бозорида «Милан» футболчисига айланишга яқин турибди. «Россонерлар» узоқ вақтдан бери 38 ёшли ҳужумчининг хизматларига қизиқиш билдириб келишмоқда. Бироқ, ушбу трансфер “Милан” клуби бош директори Иван Газидисга боғлиқ бўлиб турибди. Ушбу трансфер тақдирини бош директорнинг ўзи ҳал қилмоқчи.