Хуфëна ҳужрада 6 яшар болани "савалаб ўлдирган домла" етти йилга қамалди
Жиноят ишлари бўйича Сирдарë вилоят суди ўтган ойда ноқонуний ҳужра очиб олти яшар болани "яхши ўқимагани учун савалаб ўлдирган" Шерали Ибодовни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддасида (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) айбли деб топиб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилди.