ҚАШҚАДАРЁ – "МИБ маошим ҳақидаги маълумотномани олишдан бош тортмоқда"
ЯККАБОҒ. "Мен – Олим Холмуродов, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан мактуб юбормоқдаман 2017 йил сентябрдан буён фермер хўжалигида оддий ишчи бўлиб ишлайман. Маошим 350 минг сўм. Алимент ҳам тўлайман. Мажбурий ижро бюроси талаби билан фермер хўжалигида ишлашим ва маошим 350 минг сўмлиги ҳақида маълумотнома олиб бориб бердим. Бироқ МИБ ходими "Иш ҳақи 450 минг сўмдан кам бўлмаслиги керак", деб маълумотномани олишдан бош тортди. Мен нима қилай, фермердан бухгалтерия ҳужжатларини сохталаштириб, ойлигимни 450 минг сўм қилиб кўрсатинг, деб талаб қилайми?! Маълумотномада кўрсатилгандек, мавжуд маошимдан алимент белгиланишини сўрайман".
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!