Яна бир ёш спортчи қулоқчинда бўлгани сабаб поезд вагонлари тагида қолди
Беларуснинг ёш-ўсмирлар хоккей мактаби тарбияланувчиси бўлган 14 ёшли Андрей Мицкевич фожиали тарзда ҳалок бўлди.
«Молодечно-2018» жамоаси аъзоси бўлган Мицкевич темир йўл рельси бўйлаб, велосипеди билан ҳаракатланаётганда уни поезд уриб юборган. Қайд этилишича, ёш спортчи қулоқчинда бўлгани сабаб, поезд машинистининг сигналига ва атрофдагиларнинг огоҳлантиришига эътибор бермаган. Натижада ушбу бахтсиз ҳодиса юз берган.
Аввалроқ, Санкт-Петербургнинг «Зенит»футбол клуби академиясининг аъзоси 15 ёшли Максим Давлатов ҳам шу каби вазият туфайли оламдан кўз юмганди.