77 нафар ҳарбий хизматчининг оила аъзолари тадбиркор бўлди
Жорий йилнинг 25 июнь куни қуролли кучлар академиясида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида “Ҳарбийларнинг оилаларини тадбиркорликка йўналтириш иқтисодий муваффақият пойдевори” мавзусида Республика тадбиркор хотин-қизлар форуми бўлиб ўтди.
Мазкур форумда сўз олганлар, аввало, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни мақсад қилган фуқаролар учун кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Дарҳақиқат, сўнгги йилларда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини тадбиркорликка жалб қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг ўтган вақт давомида 77 нафар хотин-қизлар ўз бизнесларини йўлга қўйиб олишлари учун тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан кўмаклашилди. 166 нафар аёллар доимий ишга жойлаштирилди.
Тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашнинг энг самарали усулларидан бири — уларнинг фаолиятига моддий кўмаклашиш, яъни тадбиркорлик фаолиятларини имтиёзли кредитлар билан таъминлашдир. Шу боис ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзролари учун тегишли банклар томонидан 8 фоизли имтиёзли кридетлар ажратилаётир. Ана шундай саъй-ҳаракатлар натижасида ўтган вақт давомида 214 нафа хотин-қизлар хусусий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, оила даромадига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда. 7 минг нафардан ортиқ ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иш билана таъминланди.
Очиқ мулоқот кўринишида ўтган ушбу тадбирда бир қатор мутасадди ташкилот раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти