Махфий қарор: ИИВ ва ДХХ мутаассибликка мойилларнинг махсус рўйхатларини тузмоқда
Ўзбекистон президентининг 2019 йил 4 сентябрь куни 4437м сони билан расмийлаштирилган махфий қарори асосида бутун мамлакат бўйлаб янги махсус рўйхатлар тузилмоқда. Бундай рўйхатларни тузиш тўғрисида Озодлик ихтиëридаги махфий ҳужжатга илова қилинган “Йўл харитаси”да аниқ топшириқлар берилган. Озодликка турли шаҳар ва туманлардан келаëтган хабарлар бу топшириқ бажарилаётганини билвосита тасдиқламоқда. 5 сентябрдан бошланган бу жараëн натижасида тузилган рўйхатлар 15 декабрга қадар тегишли идораларга тақдим қилинади. Читать дальше...