OzodTa'sir: Қийноққа солинган оқдарёлик аёл ишини Бош прокуратура назоратга олди
Самарқанд вилоят, Оқдарё туманида яшайдиган Феруза Убайдуллаеванинг фермер укалари томонидан шафқатсиз калтакланиб, қийноққа солингани ҳақидаги Озодлик мақоласидан сўнг, Ўзбекистон Бош прокуратураси бу ҳолатни ўз назоратига олганини билдирди. Феруза Убайдуллаева 28 декабрь куни Озодликка мурожаат қилиб, оғзаки келишув асосида ерида ишлаган фермер Зиёдилло Ўроқовнинг Бахтиёр ва Ихтиёр исмли укалари, уни ўғриликда айблаб, шафқатсиз қийноққа солгани ҳақида гапирган ва бунга далил сифатида видео тақдим қилган эди. Читать дальше...