Таниқли ҳофиз Раҳматжон Қурбонов Хоразмда дафн этилди
Таниқли хоразмлик хофиз Раҳматжон Қурбонов 18 январ куни дафн этилди. 1959 йилда Хива шаҳрида санъаткор оиласида таваллуд топган Қурбонов “Лазги” ансамблига раҳбарлик қилган. У сўнгги йилларда Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлинмаси директори вазифасида фаолият юритиб келган.