Илтимос!!! Ҳозирча таксичиларга тегинмай турайлик!
Ҳозиргина машҳур ижтимоий сайтлардан бирида таксичиларни солиққа тортиш, набатдаги қарордан тушиб қолибди, деган гапни ўқидим… Шу солиқ масаласида сал пал у ёқ бу ёққа қараб олсак фойдадан холи бўлмас эди. Кўчага чиқинг, бой бўлиб кетган, даромадининг кўплигидан ўзини қўярга жой тополмай қолган бирорта таксичини кўрдингизми? Йўқ. Кўрмайсиз ҳам. Чунки таксичиларнинг бир кунлик соф даромади узоғи билан икки юз, икки юз элликдан ошмайди. Агар уни бир ойга кўпайтирсак, 6000 000, 7000 000 сўм атрофида бўлар экан. Сўммани кўриб бирдан «ўх-хў», деб юбордингизми? Шошилманг. Техника деган нарса, ҳар доим ҳам «гижинглаб» турмайди. Ҳафта, ўн кунда албатта битта қилиғи чиқади. (Айниқса, ўзимизнинг Асакани машиналарида ). Уни бартараф этишингиз учун чўнтагингизни яхшилаб «тозалашингизга» тўғри келади. Худо кўрсатмасин, бирорта фалок рўй бериб қолса, ҳайдовчига ҳавас қилиб бўлмайди.
Қолаверса, таксига солиқ жорий қилинган кунинг ўзидаёқ, бир бекат йўл оралиғи шу кунгача 3000 сўм бўлиб турган бўлса, бирдан 6000 сўмга айланади. Балки ундан ҳам ошиб кетар. Демак, ким зарар кўради? Ҳар доимгидай оддий халқ. Оддий халқ таксида юрмайди дейсизми? Юради. Айниқса, ҳозирги пандимия даврида. Шундай экан, таксичиларг тегинмай турайлик.
euroasia.me