Қуръони каримга нисбатан ҳурматсизлик қилган “атеист” бўйича муносабат берилди
Ижтимоий тармоқларда ўзини "атеист" деб таништирган фуқарога қарши жиноят иши очилди.
Жорий йилнинг 29 октябрь куни ижтимоий тармоқларда ўзини "атеист" деб таништириб, у томонидан Ислом динининг энг муқаддас китоби - Қуръони каримга нисбатан ҳурматсизлик акс этган видеолавҳа тарқалди ҳамда бу кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган суриштирувлар давомида мазкур шахс Мингбулоқ туманидан бўлган Ш. Т. эмаслиги аниқланди.
ИИВ Ахборот хизмати хабарига кўра, ўтказилган текширув ҳаракатлари натижасида, ушбу видеотасвирни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган шахс аниқланиб, терговга қадар текширув ҳаракатларига жалб қилинди.
Текширув натижасига кўра, ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши бўйича тергов натижасига кўра қўшимча маълумот бериб борилади.