UFC Fight Night 168: Зубайра Тухугов нокаут эвазига ғалаба қозонди ва қолган натижалар
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Оклендда UFC Fight Night турнири бўлиб ўтди. Кечанинг марказий жангида Дэн Хукер (20-8) ҳакамлар қарорига кўра, Пол Фелдер (17-5) ни мағлубиятга учратди (47-48, 48-47, 48-47). Оқшом стартида Зубайра Тухугов (19-4-1) Кевин Агилар (17-3) га қарши октагонга кўтарилиб, дастабки раунднинг ўзида рақибини нокаутга учратди. Қолган жанглар қуйидаги натижалар билан якунланди: Жим Крут (12-1) Михал Олексейчук (14-4) ни биринчи раундда мағлуб этди. Янь Сяонань (12-1) Каролин Ковалькевич (12-6) ни ҳакамлар бир овоздан қабул қилган қарорига кўра, таслим этди (30-26, 30-26, 30-26). Маркус Рожериу Де Лима (17-6-1) Бен Сосоли (7-3) ни илк раундда нокаутга учратди. Брэд Ридделл (8-1) Магомед Мустафаев (14-3) устидан очколар ҳисоби эвазига ғалаба қозонди (29-28, 28-29, 29-28).