World News in Uzbek





160*600

Новости сегодня на DirectAdvert

Новости сегодня от Adwile

Актуальные новости сегодня от ValueImpression.com


Опубликовать свою новость бесплатно - сейчас


<
>

ШАЙТАНАТ… (69-қисм)

 

 

* * *

 

Саид Қодиров уни хуш кайфият билан қаршилади.

— Ишлар қалай? — деб сўради у, Зоҳидни ўтиришга таклиф этгач.

— Ишлар ёмон эмас, — деди Зоҳид, сўнг Ҳамдамнинг кесатиқ гапини қистириб қўйди:

— Чўкяпмиз!

— Чўкяпмиз, денг? Қизиқ масала… Кимдир чўкса сув айбдорми ё сузишни билмаган одамнинг ўзими?

— Ботқоққа чўкиш учун сузишни билишнинг ҳеч бир аҳамияти йўқ.

— Ботқоққа денг?.. Эски пластинкани айлантиришни яхши кўрар экансиз. Битта ашулани эшитавериш жонингизга тегмайдими?

— Агар ҳақиқат ашуласи бўлса…

Саид Қодиров унинг гапини бетакаллуф тарзда узди:

— Суннатуллаев ишини ёпинг, деб буйруқ беришдими?

Зоҳид фикри бўлинганидан ғашланса-да, сир бой бермай жавоб қайтарди:

— Буйруқ эмас, маслаҳат беришди.

— Сиз-чи?

— Мен ўйлаб кўраман, дедим.

— Кескин тарзда рад жавоби бериб, сўнг бизга рапорт ёзишингиз керак эди.

— Сабаб?

Саид Қодиров жавоб ўрнига савол назари билан тикилди. Зоҳид бу қарашдан «Шунга ҳам фаҳминг етмадими?» деган саволни уқди. «Мен рапорт ёзаман, булар эса рад этишади.

Сўнгра Суннатуллаев иши батамом тўхтатилади. Ишнинг ёпилишидан буларнинг ҳам манфаатдор эканликлари аён бўлади. Кимга аён бўлади? Асадбекками? Шахмат ўйинидаги пиёданинг арзимас, ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган юриши-ку, бу? Шунақа паст юришлар билан ўйинни ютишмоқчими?»

— Хўп, яхши, — деди Саид Қодиров қатъийроқ оҳангда. — Улар сизга яна айтишади.

Унгача мана бу билан танишиб чиқинг. — У шундай деб қоғозлар боғламини узатди.

Зоҳид биринчи саҳифага кўз югуртирди: Жамшид Суннатуллаевнинг жиноий иши. Зоҳид бу «Иш» билан юзаки таниш, жиддийроқ шуғулланишга ҳали фурсати етмаган эди. Бу «Иш»нинг Саид Қодиров қўлига тушиб қолганидан ажабланиб, унга қаради:

— Бир қизиқиб кўринг, фойдаси тегиб қолади. Унинг ўлганига ишонмаяпсиз-ку, демак, яна учрашиб қолишингиз мумкин. Қоғозларни менга эрта-индин қайтарасиз.

— Ҳозироқ қайтаришим мумкин. «Иш» билан танишиб, керакли жойларини ёзиб олганман.

— Ёзиб олган бўлсангиз ҳам яна бир марта ўқиб чиқсангиз зарар бўлмас, — Саид Қодиров шундай деди-да, столи тортмасидан қаҳва чиқариб икки пиёлага бир қошиқдан қаҳва кукуни солди. Сўнгра қайнатгични чойнак оғзидан олди.

— Қанд соласизми? — У саволига жавоб кутмай пиёлаларга бир чақмоқдан қанд солиб, устига қайноқ сув қуйди. — Менга устозим «Чўкмаслик йўлини изласанг, қаҳва ич, қаҳва ақлни пешлайди», деган.

Саид Қодировнинг енгил ҳазилини жавобсиз қолдирмаслик учун Зоҳид қаҳвадан бир ҳўплаб, деди:

— Устозингиз бир нарсанинг ҳисоб-китобини қилмабдилар. Бу ҳаёт денгизида чўкаётганлар кўп. Ҳаммага қаҳва етказиб бўлармикин?

Саид Қодиров жилмайиб қўйиб:

— Мабодо сизнинг мучалингиз чумак ари эмасми? — деди.

Қаҳва ичилаётган дамда улар орасидаги расмиятчилик девори чекингандай бўлди.

Зоҳид бу одамни дастлаб кўрганида ғашланган эди. Ҳозир Қодировнинг гап оҳангидаги самимийликми ё чиндан қаҳва таъсир этдими, босиб турган ўша ғашлик тутуни кўтарила бошлади.

— Зоҳид, сиз ҳеч илм билан шуғулланишга ҳаракат қилганмисиз?

Суҳбат мавзуининг тўсатдан бу мавзуга кўчиши Зоҳидни ажаблантирди. «Ўтмишимни билиб сўраяптими ё бошқа бир нарсани айтиш нияти борми?» деб ўйлаб, мужмалроқ жавоб қайтарди:

— Сал-пал… ҳаракат бўлган.

— Бизнинг ишимизда ўша «сал-пал»и чатоқ. Илмга «сал-пал» қизиққанимиз учун ҳам чўкамиз. Мана, бизнинг ишимиз нима ўзи? Жиноятни очиш, жиноятчини фош қилиш… ҳоказо, ҳоказо… Мен эсам «бизнинг ишимиз илмнинг айнан ўзи!» дейман. Бу ишга илм нуқтаи назаридан қарамаганимиз учун ҳам чўкамиз. Сиз ранжиманг, киноя қилаётганим йўқ. Чўкаётганимиз аниқ. Мен сизга бекор қизиқиб қолмадим. Сизда илмий таҳлилга интилишни кўрдим. Мана, кечаги хабар: Русияда бир манякни ушлашибди.

Ўн еттита хотинни зўрлаб, ўлдирган. Бу хабар юзаки қараганда мен учун аҳамиятли эмас. Лекин икки йил ичида ўн етти хотиннинг қотили изланган. Учтаси ҳатто «топилган».

Аҳмоқликни қарангки, битта хотиннинг эрини қотил деб гумон қилиб, отишга ҳукм қилишган, болаларини етимхонага жойлашган. Агар у аҳмоқлар илмга асосланиб иш юритишганда шундай бўлармиди?

— Бизда аҳмоқлар йўқ дейсизми?

— Ҳа, қойилман. Ҳамма гап шунда. Шунинг учун Суннатуллаевнинг эски «Иш»ини бир кўринг дедим. Менинг фикримча, ҳар бир жиноий ишнинг очилиши — илмий иш. Менга қолса, Суннатуллаевнинг ишини очсангиз, шартта «ҳуқуқшунослик фанлари номзоди» ёки «дўктўри» унвонини бериб юборардим.

— Раҳмат, худди унвонни олгандай бўлдим, — деди Зоҳид кулимсираб.

— Энди ишимизга тааллуқли бир савол: Асадбекка ўхшаганлар, жиноий гуруҳлар нима учун талтайиб кетишди? Улар олдин пастки қобиқда писиб юришарди. Ит қутурса эгасини қопади, дейишармиди? Уларни нима қутуртирди?

— Бунинг сабаблари кўп. Жамиятнинг томир уришига қараб, сабабларни ахтариш керак.

— Сиз бир ахтаринг. Унгача менинг жавобимни эшитиб кўринг. Жамиятнинг касалини эслаганингиз яхши. Асадбеклар пайтдан фойдаланишди. Ошқовоқ Гдлян тепа томонни сур-сур қилаётганида булар билан ҳеч кимнинг иши бўлмай қолдими? Кадрлар масаласи кўтарилдими? Кўп жойлар бўшадими? Булар ўша жойларга ўзларига содиқ одамларини тиқиштира бошлашдими? Ўртада пул деган нозанин ўйнадими? Бу нозанин бир карашмаси билан неча жонларни беҳалавот қиларкин? Булар ҳали ҳам ўша-ўша замон деб ўйлашяпти. Ҳали ҳам айтганларини қонун деб ишонишади. Бир жиҳатдан шундай деб ўйлашлари ҳам дуруст. Илм деганим — рентгендай гап. Биз уларнинг ўпка-жигарларигача кўриб туришимиз шарт. Бўлмаса касалнинг илдизини топа олмаймиз… Устозим тўғри айтган эканларми, қаҳва ақлни пешларканми? Яна биттадан ичамизми?

Зоҳид пиёлани четга суриб, илтифоти учун Саид Қодировга раҳмат айтди-да, кетишга ижозат сўради. У остона ҳатлаб хонага киришида эзгин кайфиятда эди, чиқишда бошқа ҳолда бўлди. «Гапи бошқа, иши бошқаларга ўхшамайди», деб ўзига-ўзи таскин берди.

 

***

 

Жамшид Суннатуллаевнинг аввалги жиноий ишини ўрганишни Зоҳид эътиборга молик масала деб ҳисоблаган бўлса-да, бу вазифани бажаришни кейинроққа қўйган эди. Саид Қодировнинг ҳузуридан чиққач, Жамшид ўсмирлик чоғида ишлаган идорага қараб юрди. У «Иш» билан дастлаб танишган чоғида пала-партишликни, даъвогар қизнинг терговдаги гаплари билан судда айтганлари орасида мантиқий боғланиш бузилганини аниқлаган бўлса-да, ҳали унда «Суннатуллаев туҳмат билан қамалган экан-да?» деган фикр уйғонмаган эди. Ҳозир боришидан мақсади ҳам туҳматни фош этиш эмас, балки Суннатуллаевнинг «Иш»ига аниқлик киритиш, Асадбекнинг тўдасига қандай кириб қолганини билишга интилиш эди.

У Жалол Комиловнинг шахсини оз бўлса-да, аниқлаштирди. Жиноятчилар кўчасига қандай кирганини тахмин қила олди. Энг муҳими — осилган одамнинг Жалол Комилов экани аниқ.

Ҳамдам ҳатто унинг лақабини ҳам аниқлаштириб берди — Шилимшиқ. Зоҳид буни эшитиши билан «Шилимшиқ бўлса, ўладиган одам экан-да», деб ҳам қўйди.

Жамшиднинг «Иш»и ҳийла мураккаб, чунки «ўлди» деган фикр билан кўмилса-да, аслида тирик бўлиши ҳақиқатга яқинроқ. Комилов билан Суннатуллаевнинг бир жиҳати ўхшаш — икковига ҳам аза очилмади. «Вой, жигаре-ем!» дейдиган одам топилмади. Ахир қариндош-уруғлари бор-ку, улар нима учун жим? Улар йигитларнинг нима иш билан шуғулланишганини билишганми, билганлари учун «Ўлгани яхши бўлибди», деб қўя қолишганми? Ё қўрқишганми? Кимдан қўрқишади?

Кузнинг бир оз изғиринли, аммо ёқимли шабадаси эсиб турган хиёбондан юриб бораётган Зоҳид бу ҳақда аввал ҳам ўйлаган, аввал ҳам «Кимдан қўрқишади?» деган савол деворига бошини уриб, тўхтаган эди. У бир нарсани идрок қила олмаётган эди: Комилов ҳам, Суннатуллаев ҳам Асадбекнинг одамлари. Бир хилда ўлдирилди. Бундай ҳолда Асадбек индамай кетаверадиган латта одамми? «Ўзи ўлдиртирган бўлса-чи?» деган тахмин ўринсиз. Агар ўзи ўлимга ҳукм қилса, бундай намойишкорона осиб қўймас эди. «Балки бошқаларга ўрнак бўлсин», дегандир? Барибир бундай йўл тутиши ақлдан эмас. Зоҳидни кўпроқ қийнаган савол бегона одамнинг мурдасини «Жамшид Суннатуллаев» деб кўмишлари. Бу ўзларининг найрангларими ё гўлликларими? «Сиз кўмган одам Суннатуллаев эмас», десак қидиришадими? Ё уни ўзлари яширишдими?..

Саволлар Зоҳиднинг назарида қават-қават қўйилган бетон деворга ўхшарди. Бу деворни йиқиш учун Саид Қодиров айтгандай «Илм» деб аталгувчи портлатгич зарур.

Зоҳид хиёбондан ўтгач, автобусга чиқди. Ярим соат деганда Жамшид ишлаган идорага етиб борди. Кенг даҳлизнинг бошланишига қўйилган эски ёзув столи ёнида ёшлари олтмишлардан ошган икки киши чойхўрлик қилиб ўтиришарди. Идорага кириб келган бегона одамни кўриб икковлари уни савол назари билан қаршиладилар. Зоҳид одоб билан салом бериб кўришгач, улардан бири чой қуйиб узатди-да:

— Келинг, иним, бировни излаётганга ўхшайсиз? — деди.

— Қаердан билдингиз? — деди Зоҳид чой ҳўплаб.

— Биламиз-да, шу ерда ўтириб ризқимизни териб еганимиздан кейин ким келди, ким кетди, кимнинг дарди нима — сезиб турамиз-да.

— Бу ерда анчадан бери ишлайдиганга ўхшайсиз, а?

— Олтинчи йил кетяпти. Мамасодиқнинг бир оғиз гапи билан иссиқ жойимни ташлаб келганман. Бунинг ўзи йигирма йилдан бери шу ерда. Галма-гал турамиз. Ҳозир исмен алмашадиган пайтга келдингиз. Исмен баҳона иккита чол валақлашиб оламиз-да.

Зоҳид чойни ичиб бўлиб пиёла узатгач, мақсадини айтди:

— Мамасодиқ ака, бундан ўн икки ўн уч йил олдин шу идорада Жамшид деган йигитча ишлаган экан, эслайсизми, бир қизни зўрлайман, деб қамалиб кетган экан?

— Жамшидми? Суннатвойнинг ўғлини айтяпсиз-да, а?

— Ҳа. Бир қизни…

— Бўлмаган гап! Бояқиш мўмин-қобил бола эди. Отаси ҳам тилла одам. Ҳозир ётиб қолган…

— Ёш бола нарсага шайтон васваса қилган бўлса, кўзи қонга тўлган пайт шўхлик қилгандир, — деди Мамасодиқнинг шериги.

— Э, йўқ, қўйсангиз-чи бу гапларни, — деди Мамасодиқ бош чайқаб. — Сиз уни кўрмагансиз, билмайсиз. Шайтонга бўйин эгадиган боламас эди. Бу ерда бир туҳмат бўлди чоғи.

— Ёш ўсмирда кимнинг хусумати бўлиши мумкин? Ё отасининг душманлари бормиди?

— Бунисини билмайман, ука, сиз нима учун суриштириб қолдингиз?

— Мен прокуратураданман, — Зоҳид шундай деб ҳужжатини кўрсатди. — Сиз айтгандай туҳмат бўлиши мумкин. Туҳматлиги аниқланса, у оқланади.

— Ие, ҳалиям қамоқдами у? — деб ажабланди Мамасодиқнинг шериги.

— Э, йўқ, — деди Мамасодиқ, — икки йилми уч йилми ўтириб чиқди. Энди оқлашларингнинг нима фойдаси бор? Онаси бу шармандаликни кўтаролмай ўлиб кетди. Отаси ишдан бўшади. Иссиқ жойини совутди. Оқибат на ўликмас, на тирикмас — ётибди.

— Шундай дейсиз-ку… оқланса… ҳар ҳолда елкасидаги шармандалик юки олиб ташланади-ку?

— Барибир фойдаси йўқ. Уни оқлаб, туҳмат қилганларни қамаш қўлингиздан келадими?

Келмайди-да. Шунинг учун фойдаси йўқ, дедим.

— Сиз туҳмат деяпсиз. Ўша пайтда нима учун айтмагансиз?

— Биз киммиз, бизнинг гапимизни биров сариқ чақага олармиди? Қоровулнинг гапини эшитадиган қулоқ борми ўзи? Ўшанда бирдан миш-миш тарқалди. Терговчи келди, опа билан гаплашди. Опа кимни чақирса, ўша гувоҳлик берибди. Ўша куни мен исменда эдим, биров бир нима деб сўрамади. «Сендан сўрашни исташмаётибдими, сен бир фақир одам, лозим бўлмаган ишга бурнингни тиқма», деб жим қолавердим-да.

— Сиз Жамшиднинг зўрлаши мумкинлигига нима учун ишонмаяпсиз?

— Э, иним, зўрлайдиган боланинг кўзи ўйнаб туради. «Ғунажин кўзини сузмаса, буқача арқонини узмайди», деган мақолни эшитганмисиз? Жамшидники эмас, ўша… ҳажиқизнинг кўзи ўйнаб турарди. Ғаркўз эди у. Ҳозир ҳам ўйнаб туради. Унинг ўзи Жамшидга осилиб, лабини чўзиб юрарди. Иморатни кўриб турибсиз. Шу учинчи қаватдан ўзини ташлаган одам тирик қоладими? Хўп, адолат қилмоқчи экансиз, юринг, кўрсатай.

Мамасодиқ шундай деб ўрнидан турди-да, ҳовли томон юрди.

— Ана, осма тик тарновни кўряпсизми, дераза ёнидан ўтган. Ўшанга осилиб, манави томга тушган, ундан ерга сакраб, дод-вой қилган. Деразадан ташлаган одам ҳеч

бўлмаса манави томга тушади, ҳеч бўлмаса тунукани пачоқ қиладими?.. Гап шу укам, адолат қиламан, десангиз, ўша ҳажиқизнинг бўйнига қўйиб, қаманг.

— У ҳозир қаерда, билмайсизми?

— Қаерда бўларди, гўрга кетадими, шу ерда. Опанинг муовини ҳозир. Номи муовини, аслида опа ҳамма ишни шунинг қўлига топшириб қўйган. Бу шайтоннинг урғочисидан ҳамма безор.

— Гапингизга қараганда уни ёмон кўрадиганга ўхшайсиз.

— Мен ёмон кўрдим нима-ю яхши кўрдим нима, фойда-зарари йўқ ҳеч кимга. Мен бир қоровул одам бўлсам, келаётганида ўрнимдан туриб саломимни бераман, ҳушига келса алик олади, келмаса йўқ, алик олмасанг онангникига, деб қолавераман. Идора ходимларига ачинаман-да. Баъзан дуч келганни итдай қопади. Ё қудратингдан, бу ялмоғиз доим чап ёни билан турадими, дейман. Ҳузурига кирмоқчи бўлганлар зириллаб туришади. «Ҳажиқизнинг кайфияти қалай, кирсак бўлармикин?» дейишади.

Зоҳид тажангроқ кўринган Мамасодиқнинг бу гапларини эшитиб кулимсиради:

— Унда мен ҳам сўрай: кайфияти қалай, ҳозир кирсам бўлармикин?

— Бугун қопадиган куни. Қўрқмасангиз, кираверинг.

— Қопса қопар, дўхтирга бориб қирқта укол олсам, тузалиб кетарман, қутурмасман.

Зоҳиднинг ҳазили Мамасодиққа маъқул келиб, жилмайди.

 

***

 

Ўзининг ўрмонига сиғмаган бир шер бошқа бир ўрмонга бориб қарасаки, ўзидан зўрроғи йўқ. Шунда у беҳад қувониб «Мен шу ўрмоннинг шоҳ-арслониман! Ҳамма

қаршимда тиз чўксин!» деб наъра тортибди. Бу нодон ўйламабдики, бу ўрмоннинг ўз хўжаси — арслони бордир, у пинакка кетгандир, ҳадемай уйғонар, уйғонса иш расво бўлар…

Ўз кўнглича шаҳарга якка ҳоким бўлиб олган Ҳосилбойвачча ана шу нодон шер тоифасидан эди. Енгил-елпи ғалабалар билан шу мартабага етган у ақли қосир мутлақ ҳокимликка эришмоқ учун биттагина асосий ғалаба етарли деб ўйлади. Агар у қиморбоз бўлса эди, ошиғи ҳамиша олчи туриши мумкин эмаслигини биларди. У ошиқ тепишни яхши ўрганмай туриб бор мулкни, ҳаттоки жонни тикди. Тикди-ю, Асадбекнинг ошиғи олчи туриб, у ютқизди. Агар Ҳосилбойвачча дин аҳлидан, ёинки уларга яқинлардан бўлса эди, «Иза тавотиру аала аҳадикум ан ниаъму фал-ябки аала нафсиҳи фа қод салика ғайра тарийқус-солиҳин»* ҳикматининг маънисини чақармиди. Афсуски, у ўз ҳолига йиғлай олмай кетди.

Ҳар бир қуш қаерга, қандай ин қуришни билади. Буни билибдими, демак, яшашдан мақсади не эканини ҳам англайди. Жонзотлар орасида энг онглиси ҳисобланувчи инсон вакили бўлмиш Ҳосилбойвачча қуш билган нарсага фаҳми етмади. Чумчуқ ҳеч қачон бургут уясини орзу қилмайди. У эса орзу қилди… Чумчуқ билан бургутнинг қаноти ҳам, чангали ҳам ҳар хил бўлишини билмади…

Асадбек эса бу ўйинда ютишига ишонарди. Инсон қалби ҳақиқатдан, адолат ва мурувватдан ўз хоҳиши билан эмас, ўзи билган ва билмаган куч орқали зўрлик билан узоқлашади. Асадбек уни ўлдиришни истамаган эди. У Ҳосилбойваччанинг кўп қилиқларини кечириб келарди. Айрим издиҳомларда «Шу бола охири тўқмоқ ейди», деб қўярди, лекин «шу тўқмоқ билан ўзим урсам керак», деб ўйламасди. «Ёвни аяган яра ер, калтагини сара ер», деб бежиз айтишмаган. Асадбек бу мақолни билмас эди, аммо у «Сенга зулм қилсалар, сен ўн карра зулм билан жавоб қайтар», деган ўз ақидасига содиқ ҳолда яшарди. Ҳосилбойваччанинг зарбидан сўнг қуёш юзи тўсилиб, совуқ бош кўтаргани каби, Асадбекда зулм уйғонди. Афсус шуки, кечроқ уйғонди.

Асадбек Ҳосилбойваччанинг зарбага шайланаётганини сезган эди. Қилич Сулаймоновнинг «Шу иш баҳона бўлиб Асадбекни йўқотиш керак. Бу шаҳарга хўжайинлик қилиш фақат сизга ярашади», деган гапларини ёзиб олиб тақдим этиши ёки Элчинни тўйда ҳақоратлашга журъат этишининг ўзиёқ огоҳлантирувчи зарбалардан эди.

Асадбек «Ҳосилбойвачча кучлироқ зарба беришга қодир эмас», деб янглишди.

Асадбекнинг кейинги кунлардаги аҳволини кўрган Чувринди «касаллик хуруж қиляпти», деб хавотирланди. Асадбек эса касалини қарийб унутган, бутун фикри-зикри Ҳосилбойваччада эди. У кўзларини юмди дегунча қизи шармандали ҳолда гавдаланар, бу манзара темир тирноқлар билан руҳини эзарди. Унинг инграшлари тан азобидан эмас, руҳ қийноғидан эди.

Ўша куни қизи титроқ овозда, «Ада, сиз ҳеч кимни ўлдирмайсиз, уларни ўзим ўлдираман», деганида зимистон кўнглига бир ёруғлик мўралади. Эҳтимол, қайси бир ота шундай фожиага рўпара бўлса-ю, қизи қасос истагида шундай деса, балки «Майли, қизим, ўч ол!» дер. Лекин гап шундаки, у «қайси бир ота» эмас. У — АСАДБЕК! У эркак билан аёлнинг вазифаларини ажрата олади. Ўлар ҳолида ҳам бу ишни қизига қолдирмайди. Агар ўғиллари шу ерда бўлишганида, шубҳасиз, улар сингилларининг топталган номуси ҳаққи қасос олишга отланишарди. Аммо ўшанда ҳам Асадбек уларнинг йўлини тўсган бўларди. Чунки фарзандларини ёвуз шамолдан асрай олмаган ота каби у ўзидан-ўзи нафратланарди. Энг муҳими — Зайнаб номуси бир восита, шу орқали ўзининг номуси булғанганини яхши идрок этади. Агар ўз номуси учун қасос олишга қурби етмаса, эркакман, дейишни хайф санайди. У мағрур яшади. Ўлаётганида ҳам мағрур тарзда ўлишни истади. «Қасоссиз кетсам, ётқизиб кўма олмайсан, гўримда тик тураман» дегани шунчаки оддий гап эмас, қалб нидоси эди.

У ота ҳовлисига қадам босганида ҳолсиз эди. Чувринди буни касаллик ҳукми деб ўйлади.

Режа амалга ошгач, Асадбек уйдан битта-битта босиб чиқиб келди. У энди бир неча соат илгариги ҳолсиз одам эмас, қаддини мағрур тутувчи Асадбек эди.

______________

* М а ъ н о с и б у д и р: «Агар бирортангизга неъматлар кетма-кет келаверса, бас, ул киши ўз ҳолиға йиғласин. Чунки у яхши одамлар йўлидан юрмаётган экан».

 

***

 

Бири кам дунё, деб шунга айтадилар.

Мўлжалдаги ишни ўйлаб-ўйлаб обдон пишитасан. Нимадан бошлаб, нимадан тугатишгача белгилаб оласан. Тўсиқ бўлувчи ё халал берувчи, ёйинки ўйлаганингни чиппакка чиқариб юбориши мумкин бўлган юз (балки минг) тасодифларни ҳисобга оласан. Йўлингда ўша ҳисобга олганинг юз (балки минг) тасодиф эмас, етти ухлаб тушингга кирмаган юз (балки минг) биринчи тасодиф қад ростлайди. Бу тасодиф тўсиғини янчиб ё айланиб, ёйинки ошиб ўтишни билмай гаранг бўлиб турганингда мўлжалингдаги ишингдан латта ҳиди келиб қолади.

Қаддини мағрур тутиб, ўлжалари ёнига яқинлашаётган Асадбекни ўша юз (балки минг) биринчи тасодиф кутарди.

Унинг режаси оддий: бир ўқ билан икки қуённи урмоқ эди. Асадбек Ҳосилбойваччанинг Ғилайсиз келмаслигини биларди. Ўқ овозини эшитган Ғилайнинг ҳовлига отилиб киришини ҳам ҳисобга олган, шу сабабли ҳам Чувриндига изма-из келишни тайинлаган эди. Ўилайнинг пистирмада турганига амин бўлгани учун ҳам тўппончани Элчинга берди. Элчин довдираб, нима бўлаётганини англаб етгунича Ғилай уни даф қилиши, сўнг ўзи ҳам шу ерга беҳуш чўзилиши лозим эди. Дастлабки режа бўйича Шомил ҳам жон бериши керак эди. Асадбек арқонни узун ташлаб, бу ишга Хонгирейнинг ҳам аралашиши мумкинлигини ҳисобга олиб, унга омонлик беришни лозим топди. Вазифа бир оз енгиллашди, айни чоқда чигаллашди.

Ўлжасига яқинлашаётган Асадбек ўз хаёлича қурган қасос иморатининг бир томони ўпирилаётганидан бехабар эди. У «икки малъуннинг оққан қонини кўриб, кўнглим таскин топар, қалбни бураб азоб бераётган омбур кучдан қолар», деб ўйлаб адашган эди.

Ўқлар зарбидан чалқанчасига йиқилган Ҳосилбойвачча булутли осмонга тикилиб, нажот кутаётгандай эди. У тириклигида ҳам кўзларини чақчайтиргувчи эди. Асадбек шу чақчайган кўзларни дастлаб кўрганидаёқ ёқтирмай, тўдага қўшмаганди. Ҳозир ҳам унга қараб баттар ғашланди. Элчиннинг қўлидан тўппончани олиб икки ўқ билан бу чақчайган кўзларни йўқ қилмоқчи бўлди. Энгашиб, куёви чангалидан тўппончани олмоқчи бўлганида Элчин ингради. Бу овозни эшитиб, Чувриндига «Ўлмабди-ку?» деган савол назари билан қаради. Ғилайнинг қўлидан тўппончани олишга улгурган Чувринди «отайми?» дегандай шайланди. Учинчи ўқ отилмай туриб Ғилайга зарба бергани учун у ўзини айбдор ҳис қилиб, хатосини тўғриламоқчи бўлди. Ана шунда Асадбек бир қалқиб кетди.

Куёвини ўлимга ҳукм қилганида дийдаси қаттиқ эди. Унинг қатъий фикрича, Элчинга бундан бўлак мукофот бўлиши мумкин эмас эди. У «Элчиннинг юраги кўпдан бери бирикки ўқни соғиниб қолган», деб ўйларди. Аслида Элчиннинг юраги Зайнаб ўғирланган кунлариёқ қўрғошин ўқларни ютиб, тепишдан тўхташи лозим эди. Зайнабнинг кейинги тақдири, шармандалик чодирига ўралишининг сабабчиси ҳам Асадбек назарида Элчин эди.

Асадбекнинг қўлқоп кийиб олганига Элчин ажабланганди. Ҳолбуки, қўл совқотадиган даражада аёз тушмаган эди. Элчин тўппончада бармоқ излари қолмаслиги учун қўлқоп кийилганини, тўппончада Ҳосилбойваччанинг қотили эмас, балки ўзининг бармоқ излари қолажагини қаердан билсин? Ҳосилбойваччага ўқ узган тўппонча Элчинда, Шомилники эса Ҳосилбойвачча қўлида бўлгач, милиса чақирилиши мўлжалланган эди.

Ана ўшанда милиса бир-бирини «ўлдирган» икки нодон «Иш»и билан шуғуллана бошларди.

Режадаги иш ниҳоясига етай деганида Элчин инграб ётибди, жони қаттиқ экан, ўлмабди.

Бу хатони тузатиш осон — бир имо қилса бас, Чувринди ўқ узади. Лекин… имо қилишга журъат эта олмади. Кўз олдида паришон Зайнаб кўринди. Қулоғи остида унинг «отманг!» деган ҳайқириғи эшитилгандай бўлди. Бир сониянинг ўзида, Элчининг ҳаёти қилга осилиб турган нафасда Асадбек ўзи кутмаган ҳолга тушди. Унинг рўпарасида, паришон Зайнабнинг ёнида Элчинни отилажак ўқдан ҳимоя қилгандай онаси, сўнг… хасталикдан озиб кетган кичкина Самандар кўринди. Асадбек бу ҳолатини кейинчалик ҳам кўп ўйлади. Онасининг кўзига кўринганини тушуниш мумкин. Онасининг руҳи набираси Зайнабнинг тақдирини ўйлаб набира куёвнинг ҳаётини сақлаб қолмоқ учун безовта бўлгандир? Самандар-чи? Гўдак укасининг руҳи нечун безовталанди? Бу саволга Асадбек кейинроқ жавоб топишга ҳаракат қилади.

(давоми бор)

Тоҳир МАЛИК

 

 

 

 

Читайте на 123ru.net

Другие проекты от 123ru.net



Архангельск

Рассказ русского вологодского писателя Андрея Малышева Баба Дуся спасает мир !



Мир

Российскую туристку запугали опасностями в Узбекистане, но она все же решила проверить и поехала




Українські новини

Магазин дверей і підлогового покриття Albero: якісна продукція для кожного клієнта



Новости 24 часа

Шапки женские на Wildberries — скидки от 398 руб. (на новые оттенки)



Game News

Видеоновости: ЗБТ Zenless Zone Zero и Dark and Light Mobile, Cat Quest III на iOS, мобильные Олимпийские игры и другое



Москва

Депутат Московской областной Думы провела осмотр ФОКа в Волоколамске



News Every Day

Laura Dern Is the Star of Roger Vivier’s New Short Movie



Авто

Дороги к отдаленным селам Новосибирской области отремонтируют по БКД



Москва

Эксперт Президентской академии в Санкт-Петербурге про ЖКХ-приложение «Госуслуги. Дом»



Певец

Певец Григорий Лепс откроет караоке-бар Leps Bar в Петербурге



Москва

На активы и счета Тимура Иванова, его жены и детей наложили арест



ATP

Медведев остался лучшим среди россиян в обновлённом рейтинге ATP, Рублёв — восьмой



Москва

Зацепиться за угол. Какое жильё можно купить в Москве за миллион-полтора



10

Доходность инвестиций в недвижимость в Пскове составляет 10%



Симферополь

В Крыму КАМАЗ отомстил водителю за страдания



Москва

Шапки женские на Wildberries — скидки от 398 руб. (на новые оттенки)



Москва

Мэр рассказал о ходе благоустройства на западе города



Москва

Путешествовать по России в майские праздники будут 2,8 миллиона туристов



Другие популярные новости дня сегодня


123ru.net — быстрее, чем Я..., самые свежие и актуальные новости Вашего города — каждый день, каждый час с ежеминутным обновлением! Мгновенная публикация на языке оригинала, без модерации и без купюр в разделе Пользователи сайта 123ru.net.

Как добавить свои новости в наши трансляции? Очень просто. Достаточно отправить заявку на наш электронный адрес mail@29ru.net с указанием адреса Вашей ленты новостей в формате RSS или подать заявку на включение Вашего сайта в наш каталог через форму. После модерации заявки в течении 24 часов Ваша лента новостей начнёт транслироваться в разделе Вашего города. Все новости в нашей ленте новостей отсортированы поминутно по времени публикации, которое указано напротив каждой новости справа также как и прямая ссылка на источник информации. Если у Вас есть интересные фото Вашего города или других населённых пунктов Вашего региона мы также готовы опубликовать их в разделе Вашего города в нашем каталоге региональных сайтов, который на сегодняшний день является самым большим региональным ресурсом, охватывающим все города не только России и Украины, но ещё и Белоруссии и Абхазии. Прислать фото можно здесь. Оперативно разместить свою новость в Вашем городе можно самостоятельно через форму.



Новости 24/7 Все города России




Загрузка...


Топ 10 новостей последнего часа






Персональные новости

123ru.net — ежедневник главных новостей Вашего города и Вашего региона. 123ru.net - новости в деталях, свежий, незамыленный образ событий дня, аналитика минувших событий, прогнозы на будущее и непредвзятый взгляд на настоящее, как всегда, оперативно, честно, без купюр и цензуры каждый час, семь дней в неделю, 24 часа в сутки. Ещё больше местных городских новостей Вашего города — на порталах News-Life.pro и News24.pro. Полная лента региональных новостей на этот час — здесь. Самые свежие и популярные публикации событий в России и в мире сегодня - в ТОП-100 и на сайте Russia24.pro. С 2017 года проект 123ru.net стал мультиязычным и расширил свою аудиторию в мировом пространстве. Теперь нас читает не только русскоязычная аудитория и жители бывшего СССР, но и весь современный мир. 123ru.net - мир новостей без границ и цензуры в режиме реального времени. Каждую минуту - 123 самые горячие новости из городов и регионов. С нами Вы никогда не пропустите главное. А самым главным во все века остаётся "время" - наше и Ваше (у каждого - оно своё). Время - бесценно! Берегите и цените время. Здесь и сейчас — знакомства на 123ru.net. . Разместить свою новость локально в любом городе (и даже, на любом языке мира) можно ежесекундно (совершенно бесплатно) с мгновенной публикацией (без цензуры и модерации) самостоятельно - здесь.



Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Мокрый фасад: как сделать отделку по технологии СФТК





Путин в России и мире
Москва

МИД РФ иронично прокомментировал высказывание Шольца о Путине и Канте


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

Лукашенко убежден, что белорусы «никогда еще так хорошо не жили»




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Ru24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

Во Франции назвали бредом слова Зеленского про угрозу Путина Европе


Навальный в России и мире
Москва

Патриарх Кирилл запретил в служении священника, проводившего панихиду по Алексею Навальному



Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Концерт

Концерт "Настроение - весна!"



Москва

Chery Tiggo 8 впервые показали на «живых» фотографиях из Пекина

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net