ҲИНДИСТОНДА КАРАНТИН. ПУЛСИЗ, ИШСИЗ ҚОЛГАН МИНГЛАБ МАРДИКОРЛАР УЙИГА ПИЁДА ҚАЙТМОҚДА…
Дунёнинг бошқа давлатларида бўлгани каби 1,5 млд аҳолисига эга Ҳиндистонда ҳам коронавирус кенг тарқалмаслигининг олдини олиш мақсадида карантин эълон қилинган. Оқибатда мамлакатдаги минглаб мардикорчилик билан бола-чақа боқувчи фуқаролар пулсиз, ишсиз қолиб, узоқ пиёда йўл босиб уйларига қайтишга мажбур бўлмоқда. Илож қанча. Мамлакат бўйича транспорт ҳаракати тўхтатиб қўйилган. Фақат фавқулодда хизматлар ёки махсус рухсатномага эга […]