АМЕРИКА ОЛИМЛАРИ САРАТОННИНГ ЯНГИ ДАВОСИНИ ТОПИШДИ…
Америкадаги Шимоли-Ғарбий ва Чикаго университети олимлари саратон хасталигининг абадий яшай олувчи тўқималари учун ўлим усулини яратишди. Улар изланишлар давомида «NU-1» моддасини топишди. Худди шу модда бемор организмига жойлашиб олган саратон тўқималарини яшаш имкониятидан маҳрум этади. Маълумки, саратон тўқималари «теломераз» ферменти ёрдамида яшашда давом этади ва организмни тез фурсатда эгаллаб олиб, беморни ўлимга маҳкум этади. […]