«Ал Васл» Қаршига етиб келди
Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳридан, тўғри Қарши шаҳрига парвоз қилган ҳаво лайнери соат 21:00да Қарши аэропортига келиб қўнди. 50 кишидан иборат “Ал Васл” клуби вакиллари Қарши шаҳрига етиб келишди.
“Ал Васл” клуби делегациясини клубимиз расмийлари, карнай-сурнай садолари остида, тантанали кутиб олишди. Меҳмонлар шаҳримиздаги “Sulton” меҳмонхонасида истиқомат қилишади.
Эслатиб ўтамиз, эртага ўйинолди расмий тадбирлар бўлиб ўтади. Жумладан, жамоалар “Марказий”да расмий машғулотлар ҳам ўтказишади. Читать дальше...