Чегаралар очилиб, автобуслар йўлга қўйилди, аммо айрим ҳайдовчилар қинғир ишга ўтиб олди
Жорий йил бошида йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида қўшни давлатлар билан бир қатор шаҳарлараро автобуслар қатнови йўлга қўйилган эди ва уларнинг божхона назорати соддалаштирилган тартибда, тезкорлик билан амалга ошириб келинмоқда.