Самарқандда газ портлаши натижасида икки нонвой куйиб, шифохонага тушди
Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги Ўзбеккенти маҳалласида газ тақсимлайдиган қурилмадаги носозлик боис, маҳаллий нонвойхонада портлаш бўлди.
ИИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, ер остидан ўтган қувуридан табий газ сизиши натижасида нонвойхона биносида газ тўпланиб қолган. Буни пайқамаган ишчи чироқни ёққан пайтда ёнғин содир бўлган.
Газ ва ҳаво аралашмасидан чиққан ёнғинда куйиш жароҳатини олган икки нонвой шифохонада қолаётгани, ҳодиса юзасидан суриштирув бораётгани хабар қилинди.