Жаҳоннинг энг кекса одами 117 ёшида вафот этди
Reuters агентлигининг 23 апрелда билдиришича, жаҳоннинг энг кекса одами деб эътироф этилган япониялик Наби Тадзима 21 апрель куни касалхонада вафот этди. У 1900 йилнинг 4 августида туғилган эди. Тадзиманинг ортида 160 нафар авлоди қолди.
АҚШ Герентология илмий марказининг билдиришича, Тадзиманинг ўлими ортидан жаҳоннинг энг кекса одами мақоми яна бир япониялик аёл Чио Йошидага ўтди. У ҳозир 116 ёшда.
Жорий йилнинг 18 апрелида норасмий тарзда жаҳоннинг энг кекса одами деб ҳисобланган 121 ёшдаги чилилик эркак Селино Вильянуэва Харамильо каравотдан йиқилиб тушиб, вафот этган эди.
Японияда ўтган йили ёши юздан ошган одамлар сони 67 минг 824 нафарга етди. 1963 йилда Японияда уларнинг сони бор –йўғи 153 нафар бўлган.