Украина Конституциявий суди парламентни тарқатиш қарорини қонуний деб топди
16 нафар судья «қарор қатъий ва шикоятга ўрин йўқ», деб қарор қилди. Зеленский маъмурияти Конституциявий суд қарорини “адолатли”, деб атади ва олқишлади.
Президент маъмуриятининг билдиришича, Украина парламентига халқнинг ишончи 4 фоизни ташкил қилади ва шундан келиб чиққан ҳолда “парламентни тарқатиш халқнинг иродасидир”.
20 майда президент сифатида қасамёдга келтирилган Зеленский 21 май куни парламентни тарқатиш ва 21 июлда навбатдан ташқари сайлов ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Бироқ бу фармони ижро этилишига парламент депутатлари қарши чиқаётган эдилар.