ЧИНОЗ – "Ҳокимликка дардимни айтсам, "Президентга қарши чиқяпсиз" деб таҳдид қилишмоқда"
Ҳокимият уйни таъмирлаб берамиз дейди. Ҳолбуки, Тошкентдан келган гуруҳ "уй яшашга яроқсиз" деб хулоса берган. Уй қулаб тушмасмикан, деган қўрқув ва ҳадик билан яшамоқдамиз. Ўзим-ку майли, фарзандларимдан жудаям хавотирдаман.
Арз қилсак, ҳокимият намунали уйга тўлов қилинглар, дейди. Намунали уйга пул қаёқда! Оиламизда эримнинг ўзи ишлайди. Менинг эса оёғимда туғма нуқсон бор. Камқонман. Кўзларим заифлашган. Майли, сабр қилиб ишлайман, десам, тайинли иш ҳам йўқ. Болаларимга ойлаб гўшт едира олмайман. Эҳтиёжмандлар рўйхатида турамиз. Айтаман десам гап кўп. Оиламиз бошига не-не синовлар тушмади... Майли, шукр қилиб яшаб келмоқдамиз.
Авария ҳолатидаги уй ўрнига бошқа тураржой олишимизда амалий ёрдам сўраб қоламан".
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!