НОМУСХЎР… (ёхуд номусга тегиб қамалган собиқ терговчи озодликка чиқди-ю, яна номусга тегди)
Россия тергов қўмитаси собиқ терговчиси Александр Сатлаев Олтой ўлкаси Барнаул шаҳри полициячилари тарафидан қидирилмоқда. У илгари ҳам аёл кишини зўрлаганликда айбланиб қамалганди. Муддатидан олдин озодликка чиқди-ю, ҳали нафас ростлаб улгурмай, яна бир аёлга ташланди. Айтишларича, 2019 йил 4 августда Сатлаев Барнаул шаҳрида жойлашган Интернационал кўча №46 уй подъездида бегона аёлга ташланиб, номусини поймол этган. […]